Россияда марказий осиёлик муҳожирларга нисбатан суд ишлари сони 70 фоизга ошган
Подмосковьедаги терактдан кейин бир ҳафта ичида муҳожирларга нисбатан миграцион қонунчиликни бузиш тўғрисидаги суд ишлари сони 70 фоизга ошиб кетган. Бу ҳақда Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти баёнотида айтилади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари шу нарсага эътибор қаратдики, 22 март ҳодисаларидан кейин “Марказий Осиёдан келган муҳожирлар ва славянча қиёфага эга бўлмаган бошқа одамлар Россияда этник асосдаги таъқиблар ва ҳужумларнинг сезиларли кўпайиши ҳолатига дуч келмоқда”.
“Бу ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари терактда гумонланувчиларнинг Тожикистон фуқаролари бўлган камида икки нафарини қийноққа солганидан кейин, Россия ҳукумати томонидан муҳожирларга қарши берилаётган баёнотлар кучайиши фонида юз бермоқда”, — дейилади ташкилот хабарида.
Шарҳлар