Мурманск губернаторини пичоқ билан яралаган Апатити шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро 13 йил колонияга ҳукм қилинди

фото: sdnstatic.rg.ru

Мурманск области губернатори Андрей Чибисга пичоқ билан ҳужум қилган Россиянинг Апатити шаҳрида яшовчи Александр Биданов 13 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Александр Биданов жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Андрей Чибис апрель ойида маҳаллий маданият саройида Апатити аҳолиси билан учрашувдан кейин ҳужумга учраган. Биданов бинодан чиқиш жойида Чибисни пичоқ билан яралаган. Амалдор касалхонада саккиз кун ётган.

Чибисга қилинган ҳужум Россияда 15 йил ичида биринчи марта губернатор ҳаётига қилинган суиқасд ҳисобланади. Сўроқ пайтида Биданов ҳужумни губернаторга нисбатан шахсий душманлик деб тушунтирди ва судда ўз айбини тан олди. Илгари унга 20 йилгача қамоқ жазосига таҳдид солаётганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.