НҚИЗларга дронлар ҳужуми фонида Россия Беларусдан бензин харид қилиш ҳажмини оширди

бензин
Фото: Нова

Агар январь ойида Россия Беларусдан бензин сотиб олмаган бўлса, февраль ойида у 590 тонна, март ойида эса 3000 тонна ёқилғи импорт қилган, дея хабар беради статистика билан таниш Reuters манбалари.

Россия одатда Беларусь ёқилғисини жуда кам импорт қилади, дейди Reuters. Харидлар ҳажмининг сўнгги ўсиши 2023 йилнинг август-октябрь ойларига тўғри келади, ўшанда бензин нархи кескин ошиши сабабли экспортга вақтинчалик тақиқ амал қилганди. 1 март куни Россияда ҳам худди шундай тақиқ жорий қилинди.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, Россия ва Беларусь ҳукуматлари, шунингдек, нефть компаниялари етказиб беришни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Россияга қанча бензин керак бўлиши нефтни қайта ишлаш заводини таъмирлаш вақтига боғлиқ бўлади.

Аввалроқ «Роснефт»нинг Куйбишев нефтни қайта ишлаш заводи ёнғиндан кейин ишламай қолгани ҳақида ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.