НАТОда Украинадаги урушга аралашиш учун “қизил чизиқлар”ни муҳокама қилинмоқда – La Repubblica
Италиянинг La Repubblica нашрига кўра, НАТО давлатлари яширинча ва расмий баёнотларсиз иккита «қизил чизиқ» ўрнатган бўлиб, унинг бузилиши альянснинг Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можарога бевосита аралашувига олиб келиши мумкин. Ҳозирча бу шу ҳақдаги ягона маълумот манбаи.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳозирда Украинага ҳарбий хизматчиларни юбориш бўйича оператив режалар йўқ. Бироқ, Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери альянс аъзолари биринчи марта вазиятнинг фавқулодда ривожланишида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни кўриб чиқмоқда ва баҳоламоқда.
Биринчи «қизил чизиқ» Россия қўшинларининг Украина мудофаасини кесиб ўтиш хавфи ва Украина Қуролли Кучлари тўлиқ назорат қила олмайдиган Белоруссиянинг урушга кириши билан боғлиқ. Иккинчи «қизил чизиқ» эса Россия томонидан Болтиқбўйи мамлакатлари, Польшага қарши эҳтимолий провокацион ҳаракатлар ёки «Молдовага мақсадли ҳужум» ни англатади.
Шарҳлар