НАТОнинг янги бош котиби Украинага келди

Фото: газета ру

НАТО бош котиби Марк Рютте эълон қилинмаган ташриф билан Украинага жўнаб кетди, дея хабар беради пайшанба куни Associated Press.

“НАТОнинг янги бош котиби ўз лавозимига киришганидан сўнг биринчи сафарида Украинага ташриф буюрмоқда ва Киевни қўллаб-қувватлашга ваъда бермоқда”, — дея хабар беради агентлик.

Сешанба куни НАТО қароргоҳида ташкилотнинг аввалги Бош котиби Йенс Столтенбергдан ваколатлар Рюттега ўтказилди. Рютте Столтенберг амал қилган курсни амалга оширишда давом этишга ваъда берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.