Зеленская ва Навальная Байденнинг Конгрессга мурожаатида қатнашишдан бош тортди

Фото: Радио 1

Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленская АҚШ президенти Жо Байденнинг Сенат ва Вакиллар палатаси олдидаги нутқига таклифни қабул қилмади, деб ёзади The Washington Post (WP). Тадбирга мухолифатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия ҳам таклиф этилган ва бу “Киевда ноқулайлик туғдирди”, деб ёзади нашр.

Эртага, 7 март куни жаноб Байден Конгресснинг ҳар икки палатасида ўзининг йиллик «Мамлакатдаги ҳолат» нутқи билан чиқиш қилади ва WP буни Вашингтондаги энг муҳим воқеалардан бири деб атайди. Зеленская хоним ва Навальная хонимнинг ёнма-ён ўтириши кутилганди, чунки улар иккаласи ҳам “Россия президенти Владимир Путинга қаршилик тимсоли” ва уларнинг мавжудлиги АҚШ президентининг нутқи учун “кучли фон” яратади.

Газетанинг ёзишича, Украинада Алексей Навальнийга муносабат унинг Қрим Россияга тегишли экани ҳақидаги аввалги баёнотлари билан “хиралаштирган”. Кейинчалик у ўз позициясини ўзгартирди, аммо кўплаб украиналиклар ҳали ҳам уни «Киев мақсадларига мувофиқ қадам босмаган» деб ҳисоблашади, деб тушунтиради WP.

Оқ уй матбуот котибининг айтишича, Элена Зеленскаянинг таклифни рад этишига унинг бандлиги сабаб бўлган. Юлия Навальная ҳам чарчаганини айтиб, Жо Байденнинг нутқида қатнашишдан бош тортди. Номи ошкор этилмаган америкалик мулозимнинг нашрга айтишича, АҚШ Оқ уйи, эҳтимол, Навальная хонимнинг рад жавоби ҳақида Украинани хабардор қилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.