Байден Украинага маблағлар ажратилишини зудлик билан маъқуллашга чақирди

Фото: EPA

АҚШ президенти Жо Байден Вакиллар палатасини Украина ва Исроилга маблағлар ажратилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини зудлик билан маъқуллашга чақирди, деб хабар беради BBC.

“Бизда ортиқ кутиш имконияти йўқ. Ҳаракатсизлик оқибатлари кундан-кунга кучаймоқда, айниқса Украинада. Украина қўшинларининг олдинги фронтларида ўқ-дорилар тугаётгани ҳақида хабарларни кўряпмиз, Россия қўшинлари эса ҳужум қилишда давом этмоқда, иккинчи томондан Путин украин халқини бўйсундириш ҳақида орзу қилмоқда”, — деди Байден.

“Вакиллар палатаси чоралар кўриш вақти келди, ушбу қонун лойиҳасини менинг столимга юборишсинки, уни имзолайин”, — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ қонун лойиҳаси Америка Сенати томонидан қабул қилинган эди, аммо Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ҳужжат, катта эҳтимол билан, рад этилишини айтди.

“Вакиллар палатаси республикачилари муҳокамаларнинг бошидаёқ миллий хавфсизлик бўйича ҳар қандай қўшимча қонунчилик миллий хавфсизлик ўз чегараларимизда бошланишини тан олиши кераклиги ҳақида аниқ-равшан айтиб қўйган”, — дейилади Жонсоннинг баёнотида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.