Навальний алмаштиришларига рози эди
Бу ҳақда музокаралар бориши билан таниш бўлган россиялик манбага таяниб, Reuters агентлиги хабар беради.
Нашрнинг ёзишича, маҳбусларни алмашиш февраль ойи ўрталарида бўлиши керак эди ва Роман Абрамович музокараларда иштирок этган. Натижада, жосусликда айбланиб ҳибсга олинган WSJ журналисти Эван Гершкович ҳам озод этилиши кутилганди. Манбанинг таъкидлашича, Алексей ва Юлия Навальнийлар яқинлашиб келаётган алмашинувдан хабардор эди.
“Дастлаб режада фақат Гершкович иштирокида алмашинув кўзда тутилган ва Абрамович буни Путин билан муҳокама қилган. Путин уни алмаштиришга тайёр бўлган ягона одам бу Красиков эди. Навальний режага киритилгач, немислар охир-оқибат рози бўлишди”, – деб ёзади Reuters.
Улашиш:
Шарҳлар