Навальнийнинг жасади ёриб кўрилиб, ўрганилган
Сиёсатчи Алексей Навальнийнинг жасади тергов томонидан ёриб кўрилган. Бу ҳақдаги маълумотни унинг матбуот котиби Кира Ярмиш тасдиқлади, деб ёзади Meduza.
“Ҳа. Сабаблар келтирилган тиббий хулоса тайёр”, — деб ёзди Ярмиш журналистларнинг жасад ёриб кўрилган-кўрилмагани ҳақидаги саволига жавобан.
Ярмишнинг сўзларига кўра, терговчилар “дафн маросими махфий равишда, овлоқда, оммавий видолашувсиз ўтиши учун” сиёсатчини дафн этиш жараёнини ўзлари амалга оширмоқчи.
Шу билан бирга, у қайд этишича, Тергов қўмитаси ходимлари “жуда кўп шартлар қўймоқда ва улар доимий равишда ўзгармоқда”.
Аввалроқ Алексей Навальнийнинг онасига сиёсатчининг жасади кўрсатилгани, унга шантаж қилиб, Алексейни қаерда, қачон ва қандай дафн қилиш кераклиги ҳақида шарт қўйишгани маълум бўлганди.
Шарҳлар