Навалнийнинг туғилган кунида Новосибирскда қатағон қурбонлари ёдгорлиги ўраб қўйилди
Новосибирскдаги Наримский боғидаги сиёсий қатағон қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик лента билан ўралган, унинг ёнида полиция ходимлари навбатчилик қилишган. Бу ҳақда «Сибирский экспресс» хабар бермоқда.
Лентага ёпиштирилган буйруққа кўра, ёдгорлик «текшириш» учун, шунингдек, «боққа ташриф буюрувчилар хавфсизлиги учун» ўралган.
Наримский боғидаги ёдгорлик Алексей Навалний ўлимидан сўнг икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида ўраб олинган, полиция у ерга гул қўйишга уринганларни ҳибсга олган, деб ёзмоқда 7х7.
4 июнь – Алексей Навалнийнинг туғилган куни. Бугун сиёсатчи 48 ёшга тўлган бўларди.
Улашиш:
Шарҳлар