Остонадаги ҳарбий-тарихий музейдан Назарбоевнинг мум ҳайкали олиб ташланди

Foto: Tengrinews

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг мум ҳайкали Остонадаги республика Қуролли кучлар ҳарбий-тарихий музейи экспозициясидан олиб ташланди, деб ёзади Tengrinews.

Ҳайкал музей фондига юборилган. Бўшаган жойга эса мамлакат биринчи мудофаа вазири Сагадат Нурмагамбетовнинг ҳайкали ўрнатилган. Назарбоевнинг мум ҳайкали ушбу музейга 2018 йилда ўрнатилган эди.

Нурсултон Назарбоев 1989 йилдан 2019 йилга қадар Қозоғистон президенти бўлган. Элбоши мақомини эса 2010 йилда қўлга киритган.

2022 йил бошида республикада намойишлар бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари суюлтирилган газ нархининг кескин ошишига қарши чиқди, шунингдек, Назарбоевнинг сиёсатдан кетишини талаб қилди.

Шундан кейин Конституцияга тузатишлар киритилиб, 2023 йил қишида Назарбоев элбоши мақомидан ва бир умрлик имтиёзлардан маҳрум этилди. Бир нечта лавозимлар ва мақомларидан ажралди, давлат томонидан қўриқланадиган шахслар рўйхатидан чиқарилди. Шунингдек, мамлакатда сиёсатчининг ҳайкаллари демонтаж қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали Остона шаҳридаги Миллий музей экспозициясидан олиб ташланган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.