“Крокус”даги теракт ижрочилари гиёҳванд моддалар таъсири остида бўлган – давлат ОАВ

исполнители
Фото: москва 24

“Тўрт нафар гумондор гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. Улар қандай дори ёки психотроп воситани қўллаганини экспертиза аниқламоқда”, — дейди ТАСС агентлигининг суҳбатдоши. Манбага кўра, эркаклар ҳужум содир бўлган кундан анча олдин гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган.

“РИА Новости” агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги исмини ошкор этмаган суҳбатдоши бунга ойдинлик киритди: “Эҳтимол, жиноят содир этилган вақтда судланувчилар психотроп моддалар таъсирида бўлгандир. Ҳозирда зарур текширувлар ўтказилмоқда”.

Бундан олдин Baza телеграм канали барча тахмин қилинган террорчилар қўрқувни бартараф этувчи психотроп препарат истеъмол қилгани ҳақида хабар берган эди. Baza  манбаларининг хабар беришича, ушбу дори излари гўё қон текшируви пайтида аниқланган: “Ҳаммада реал воқеликни ўзгартирадиган психотроп модда борлиги аниқланди”.

“Крокус”даги терактда айбланаётганлардан бири ўзининг ҳибсга олиниши юзасидан апелляция бергани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.