Россиянинг Рязань вилоятида дронлар ҳужумидан кейин нефть заводи ёниб кетди
Россиянинг Рязань вилоятида учувчисиз учар қурилмалар нефть заводига ҳужум қилди. Гувоҳлар ёнғин ҳақида хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ёнғиндан кейин икки фуқаро касалхонага етказилган, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.
Маҳаллий аҳоли маълум қилишича, заводга учта дрон зарба берган.
Рязань нефть заводидаги ёнғин майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади.
Манбаларга кўра, нефть заводида иссиқлик айирбошловчи блок қурилмаси аланга олган. Воқеа жойига ёнғин хизмати йўл олган.
13 мартга ўтар кечаси Россиянинг Брянск, Белгород, Курск ва Воронеж вилоятлари дронлар ҳужумларига учради.
Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари Воронеж вилояти осмонида 30 дан ортиқ учувчисиз учар қурилмаларни йўқ қилди.
Шарҳлар