Нега Алексей Навальнийнинг жанозаси шошилинч ўқилди? Икки тахмин

Фото: Эхо недели

Ўлдирилган Алексей Навальний учун жаноза ўқиш маросими “Утоли моя печали” черковида атиги 20-30 дақиқа давом этди. Унда Алексейнинг ота-онаси ва сафдошларидан иборат кичик бир гуруҳ қатнаша олди, минглаб одамлар тобут олдига кира олмади. Дафн маросимини руҳоний Андрей Малевич олиб борди.

Манба: RusNews

Видеода маросимчилар одамлар Навальний билан видолаша олмаслиги учун шоша-пиша тобутни ёпаётганини кўриш мумкин.

«Вёрстка» мухбирининг таъкидлашича, одамлар оммавий равишда тобутга яқинлаша бошлаган ва уни ўраб олган, черков ходимлари уларни тўхтатмоқчи бўлишган, аммо Навальнийнинг онаси Людмила ўғли билан хайрлашганидан сўнг, тобут қопқоғини ёпишга мажбур бўлишган.

Диншунос Сергей Чапниннинг хабар беришича, Навальнийнинг шошилинч  дафн этилиши Патриархат буйруғи билан амалга оширилган. “Патриархиядан ҳаммасини максимал даражада қисқартириш буйруғи берилди”, – деб ёзади у.

Навальнийнинг сафдоши Леонид Волков сиёсатчи жамоасининг YouTube каналида расмийлар черков раҳбари Анатолий Родионов ва қўшиқчиларга босим ўтказилганини таъкидламоқда. Натижада фақат 300 га яқин одам шахсан Навальний билан видолашишга муваффақ бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.