Нетаняху биринчи марта Ливандаги Ҳизбуллоҳ қурилмаларини бомбардимон қилишда Исроил иштирок этганини тан олди

Фото: gazeta.ru

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида биринчи марта мамлакат сентябрь ойида Ливандаги Ҳизбуллоҳ пейжерлари ва радиоларини портлатишда иштирок этганини тасдиқлади, деб ёзади «The Times of Israel».

“Пейжер операцияси ва Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳга суиқасд юқори мартабали мудофаа амалдорлари ва сиёсий қарор қабул қилувчиларнинг қаршиликларига қарамай амалга оширилди”, – деди Нетаняху.

Манбаларга кўра, операция ишдан бўшатилган мудофаа вазири Ёав Галлант билан келишмовчиликлар фонида ўтказилган. Унинг 5-ноябрь куни истеъфога чиқиши бош вазирнинг ишончини йўқотгани билан изоҳланган.

17 ва 18 сентябрь кунлари пейжер ва бошқа қурилмаларнинг портлаши оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, минглаб одамлар жароҳатланди. Бу қурилмалар Ҳизбуллоҳ аъзолари томонидан алоқа учун фойдаланилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.