ХЖС Нетаняху ва расмийларни ҳибсга олиш учун ордер беришга тайёрланмоқда

Фото: EA Daily

Исроил расмийлари Халқаро жиноий суд Ғазо секторидаги воқеаларга алоқадор юқори мартабали исроиллик амалдорларни ҳибсга олишга ордер беришга тайёрланаётганига ишончи ортиб бормоқда. Бу ҳақда The New York Times газетаси Исроил ва хориждаги манбаларга таяниб ёзмоқда.

Газетага кўра, айбловлар минтақага гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилиш ва 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужумга «ўта қаттиқ жавоб» билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Исроил манбаларининг билдиришича, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳибсга олиш учун ордер берилган нишонлардан бири бўлиши мумкин. Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац Гаагадаги Халқаро жиноий суди Ғазо секторидаги воқеалар билан боғлиқ ҳолда исроиллик расмийларни ҳибсга олишга ордер бериш ҳақида қарор чиқармаслигига умид билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.