Португалия ҳукумати мустамлакачилик ўтмиши учун товон тўлашдан бош тортди

Фото: DW

Португалия ҳукумати трансатлантик қуллик ва мустамлакачилик даврида содир этилган жиноятлар учун товон тўлаш жараёнини бошлашдан бош тортганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Реутерс. Мамлакат президенти Марсело Ребело де Соуза аввалроқ етказилган зарарни қоплаш зарурлиги ҳақида гапирган эди.

“Биз буни тўхтата олмаймиз. Биз бу жараёнга раҳбарлик қилишга мажбурмиз”, деди Марсело Ребело де Соуза журналистларга.

Президентнинг аниқлик киритишича, Португалия собиқ мустамлакалар олдидаги қарзларини ҳисобдан чиқариши ёки уларни репарация сифатида молиялаштириши мумкин. Унинг таклифи ўнг қанот партияларининг кескин танқидига сабаб бўлди, деб таъкидлайди Реутерс.

Португалия ҳукумати собиқ мустамлака давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва муносабатларни яхшилашга тайёр эканлигини маълум қилди. Бироқ, мамлакат расмийлари қўшимча қилганидек, ҳозирча товон тўлаш бўйича аниқ дастур мавжуд эмас.

Тахминан 500 йил давомида Мозамбик, Ангола, Бразилия, Кабо-Верде, Шарқий Тимор, Ҳиндистон ҳудудлари ва бошқалар Португалия ҳукмронлиги остида эди. Деколонизация жараёни 1960-йилларда бошланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.