Netflix’нинг Франция ва Нидерландиядаги офисларида тинтувлар ўтказилди

фото: politanalitika.ru

Франция ва Голландия терговчилари Netflix’нинг Париж ва Амстердамдаги стриминг сервиси офисларида тинтув ўтказди. Бу фаолиятлар солиқ фирибгарлиги ва “пул ювиш” бўйича дастлабки тергов билан боғлиқ, дея хабар беради Reuters.

Франция томонидан терговни йирик халқаро компаниялар устидан ўтказган текширувлари билан танилган Миллий молия прокуратураси (PNF) олиб бормоқда. Айни вақтда Голландия расмийлари эса Netflix’нинг Амстердамдаги бош офисида тинтув ўтказган.

Голландиянинг молиявий жиноятлар бўйича прокуратураси бу ҳолатга изоҳ бермади ва саволларни PNF’га йўналтирди. «Ушбу текширувлар доирасида Франция ва Голландия расмийлари ўртасидаги ҳамкорлик кўп ойлардан бери давом этмоқда», – дейди француз манбаси.

Ҳозир тергов дастлабки босқичда, бу жиноят ишини қўзғатишни ёки суд муҳокамасини мажбурий бошлашни англатмайди. Айнан қайси фактлар терговни бошлаш учун асос бўлганлигига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.