Нидерландия 2026 йилгача Украинага ҳарбий ва гуманитар кўмак учун 4,4 млрд евро ажратади
Нидерландия ҳукумати 2024-2026 йиллар учун Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга қўшимча 4,4 миллиард евро ажратади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида сўз боради.
Хусусан, ҳукумат Амстердам ҳам ўз мудофаасини мустаҳкамлаш учун маблағ ажратишини маълум қилди. 2028 йилдан Нидерландия ўзининг ҳаво мудофаасини кучайтириш ва янги ўқ-дорилар сотиб олиш учун 500 миллион евро олади. Ушбу маблағлар мамлакатнинг умумий бюджетини мувозанатлаш учун олдиндан айтиб бўлмайдиган даромадлардан турли бюджетларга йўналтирилади.
Улашиш:
Шарҳлар