Нигер Украина билан дипломатик алоқаларни узди
Нигер ҳукумати Украина билан дипломатик алоқаларни зудлик билан узишини эълон қилди, деб ёзади “Коммерсантъ” республика ҳукумати расмий вакили Амаду Абдраманнинг баёнотига таяниб. Мамлакат буни Киев террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаётгани билан изоҳлади.
Нигер ҳукумати, шунингдек, мамлакат “Украина агрессияси ва унинг ҳомийлари борасида” қарор чиқарилиши учун БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилишини ҳам билдирди.
Аввалроқ Мали ҳукумати Украина билан дипломатик алоқаларни узган эди. Қарор Украина ҳарбий разведкаси вакили Андрей Юсов ва Украинанинг Сенегалдаги элчиси Юрий Пивоваровнинг гаплари туфайли қабул қилингани айтилмоқда. Мали фикрича, уларнинг биринчиси Украинанинг ҳужумга алоқадорлигини тан олган, иккинчиси эса халқаро терроризмни очиқчасига қўллаб-қувватлаган. Пресс-релизда таъкидланишича, Украина ҳукумати бу баёнотларни қораламаган ҳам, рад этмаган ҳам.
Июл охирида Малидаги қуролли гуруҳлар коалитсияси Туарег исёнчилар ҳукумат қўшинларининг ўнлаб аскарларини, шунингдек, “Вагнер”нинг россиялик жангчиларини ўлдириб, яралаганини маълум қилган эди.
Шарҳлар