Байден Мексика орқали кириб келаётган ноқонуний муҳожирларга бошпана беришни тақиқлади
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатга Мексикадан кириб келаётган ноқонуний муҳожирларга бошпана беришни вақтинчалик тақиқлади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Оқ уй баёнотида айтилишича, чеклов муҳожирлар оқими АҚШ ва Мексика чегарасидаги ўтказиш қобилиятидан ошиб кетган даврларда амал қилади.
Чекловлар ҳукуматга “АҚШда бўлиб туриш учун қонуний асосларга эга бўлмаган шахсларни тезроқ чиқариб юбориш” имконини беради, дейилади баёнотда. Тақиқ ҳамроҳлик қилинмайдиган болалар ва одам савдоси қурбонлари учун истисно қилинади.
Шу билан бирга, Байден таъкидлашича, ушбу ташаббус барибир АҚШ жанубий чегарасидаги назорат чораларини Конгресс даражасида кучайтиришдек самарали бўлмайди ва чегарани мустаҳкамлаш учун маблағлар ажратилишини кўзда тутмайди. “Конгресс аввалгидек чоралар кўриши керак”, — дейилади Байденнинг баёнотида.
Шарҳлар