Телеграм шахсни текшириш учун ноодатий функция жорий этади

Фото: дарё

“TON Sociyety” яъни Telegram Open Network blokcheyn ишлаб чиқувчилар ҳамжамияти “HumanCode” компанияси билан биргаликда шахсий идентификациялашнинг инқилобий технологиясини жорий қилмоқда. Унда телеграм фойдаланувчилари кафтини оддий сканерлаш орқали ўз шахсини тасдиқлаши мумкин бўлади.

Ушбу ташаббуснинг бир қисми сифатида “TON Sociyety” дастурда иштирок этишни истаган фойдаланувчилар учун мукофот сифатида 1 млн. “Toncoin” тахминан 6,5 млн. АҚШ доллар тақдим этади.

Лойиҳанинг мақсади – келгуси 5 йил ичида 500 млн. Телеграм фойдаланувчисини хавфсиз рақамли идентификатор билан таъминлаш бўлади. Ушбу технология “airdrops”  ёки транзакция таҳлили каби идентификацияни текшириш билан боғлиқ операциялар учун фойдали бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.