Байден ва Зеленский Нормандияда 6 июнь куни учрашади
АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский эртага, 6 июнь куни Нормандияда учрашади, деб хабар беради BBC Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга таяниб.
“Байден Украинадаги ишларнинг бориши, биз Украинага кўмакни қандай давом эттиришимиз ва чуқурлаштиришимиз ҳақида гаплашиб олиш учун Зеленский билан учрашади”, — деди у.
6 июнь куни Нормандияда Гитлерга қарши коалиция бўйича иттифоқчилар кучлари жойлаштирилганининг 80 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтади. Унга Россия вакиллари таклиф этилмади. Владимир Путин 2019 йилда, воқеанинг 75 йиллиги нишонланган пайтда ҳам Нормандияга чақирилмаган эди.
Салливан, шунингдек, АҚШ ва Украина президентларининг кейинги юзма-юз учрашуви 13—15 июнь кунлари Италияда “катта еттилик” саммитида бўлиб ўтишини айтди.
Шарҳлар