Норвегия Россия билан чегарада радиация “сакрашини” қайд этди

Фото: Blyngre (CC BY-SA 3.0)

Норвегия радиация ва ядровий хавфсизлик агентлиги (DSA) Россия билан чегарада радиация даражаси меъёр чегарасидан ошиб кетганини қайд этди, дея хабар беради Barrents Observer агентлик баёнотига таяниб.

DSA маълумотларига кўра, ядровий реакторлар учун ёқилғи ва ядровий қуроллар таркибига кирувчи уран-235 парчаланиши пайтида чиқариладиган радиоактив изотоп – цезий-137 излари иккита радиация мониторинги станциялари – Викшёфьелль ва Сванховддан олинган намуналарда топилган.

Намуналардаги цезий-137 миқдори, гарчи одатдагидан юқори бўлса-да, кам бўлган, ҳар бир кубометр учун тахминан 5 микробеккерел, дея қайд этади DSA фавқулодда тайёргарлик бўлимининг вакили Бредо Меллер. Радиоактив изотоп 9 дан 12 сентябргача бўлган даврда ва фақат Норвегия-Россия чегарасига яқин станцияларда аниқланган: Норвегия шимолида ва Лапландияда бошқа радиация кузатув постлари буни қайд этмаган. Шунингдек, Россия томонидан олинган намуналарда цезий борлиги ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмаган.

DSA таъкидлашича, цезий-137 манбаи ноаниқ. Баренц денгизида бир нечта ядровий музёрар кемалари, шунингдек, 16 сентябрдан бери Совуқ уруш давридан бери энг катта “Океан 2024” машқларида қатнашаётган ядровий сув ости кемалари фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, норвегиялик мутахассисларнинг фикрига кўра, денгизда ишлайдиган реактордан цезий-137  “оқиши” даргумон. Яна бир таминга кўра, бу Россиянинг “Буревестник” ядровий ракетасини ишлаб чиқиш ёки синовдан ўтказиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уни ишга туширувчи полигон “Новая Земля” архипелагида жойлашган бўлиб, у ерда СССР 1990 йилгача ядровий синовларни ўтказган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.