Норвегия ва Испания Фаластинни давлат сифатида расман тан олди

Фото: aa.com.tr

Аввалроқ Норвегия Фаластинни давлат сифатида тан олишга қарор қилган эди ва 28 май куни мазкур қарор кучга кирди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

26 май куни Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде Брюсселдаги учрашувда Фаластин миллий маъмурияти бош вазири Муҳаммад Мустафога Фаластинни мамлакат сифатида тан олганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган. Норвегиялик сиёсатчининг фикрича, агар бошқа давлатлар Норвегиядан ўрнак олса, бу қарор Яқин Шарқда “тинч йўл билан ҳал этиш учун катта туртки бериши” мумкин.

Шунингдек, Мадрид Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти сифатида тан олгани маълум қилинган. Испания бош вазири Педро Санчес 28 май куни эълон қилганидек, унинг мамлакати 1967 йил чегараларидаги ва пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган мустақил Фаластин давлатини тан олади.

Сиёсатчи бу қарорни тарихий деб атаган ва у ҳеч кимга қарши қаратилмаганлини ва Мадрид «энг яхши» муносабатларни сақлаб қолиш ниятида эканлигини таъкидлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.