«Новая газета Европа»: россиялик ҳарбийларга содир этган жиноятлари учун 57% ҳолатда юмшоқ ҳукм чиқарилган
Икки йил давомида Украинадаги уруш фахрийлари жиноий ишлар бўйича 2,5 мингдан ортиқ ҳукм чиқарилди. Аксарият ишларнинг ярмидан кўпи «Махсус ҳарбий амалиётда (МҲА) иштирок этгани» сабабли юмшатилган. Бу ҳақда “Новая газета Европа” суд қарорлари базасини таҳлил қилиб чиққан ҳолда ёзади.
Уруш бошланганидан бери камида 2605 нафар собиқ ва ҳозирги иштирокчи жиноий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, аксарият ҳолларда – 57% ҳолатда, улар тинч аҳолига қараганда анча юмшоқроқ жазоланган – гарчи урушда расман иштирок этиш ишни енгиллаштирувчи ҳолатлар рўйхатига киритилмаган бўлса-да.
2023 йилда уруш қатнашчиларига нисбатан чиқарилган ҳукмлар сони етти баробар, зўравонлик жиноятлари сони эса 13 баробар ошган;
Агар жиноят қурбонларнинг урушга муносабатидан келиб чиқса, унга ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қаралиши мумкин;
Ҳарбий қисмни рухсатсиз тарк этиш – уруш қатнашчилари жиноий жавобгарликка тортиладиган энг оммабоп модда бўлиб қолмоқда. Босқин бошланганидан бери судлар бу борада 1392 та ҳукм чиқарган. Маҳкумларнинг аксарияти реал муддатларни олган. Дезертирлик ҳам қаттиқ жазоланмоқда – қочоқлар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиняпти;
Ҳарбий хизматчилар тинч аҳолига қараганда қаттиқроқ ҳукм қилинадиган ягона жиноят – бу портловчи моддалар савдоси.
2023 йил декабрига келиб, “Сирена”нинг ҳисоб-китобларига кўра, 51 киши собиқ ҳарбийларнинг қурбонига айланган.
Шарҳлар