НТВ “Крокус”даги теракт ҳақида Украина МХМК котиби Данилов гапиргани акс этган фейк видеони кўрсатди
НТВ телеканали Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) котиби “Крокус Сити Холл”даги терактга “Киев режими алоқадорлигини тасдиқлаган” сохта видеони намойиш қилди.
Бошловчи видеога қуйидаги изоҳни берган: “Москва областидаги терактда Киев режимининг қўли борлиги телеэфир орқали Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов томонидан тасдиқланди”. Видеода “Данилов”, хусусан, шундай дейди: «Бугун Москвада хурсандчилик, жуда вақтичоғлик деб ҳисоблайман. Биз улар учун бундай ўйин-кулгиларни тез-тез ташкил қилишимизга ишонишни истардим».
Видео сохта. 22 март куни кечқурун Украина телемарафонининг эфирида бошқа бошловчилар ишлаган, Данилов эса у ерда меҳмон бўлмаган.
Телебошловчилар иштирокидаги видеонинг бир қисми 16 март кунидаги эфирдан олинган; уларнинг суҳбатдоши Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов бўлган. Данилов сўнгги ҳафталарда Украина телевидениесида ҳам меҳмон бўлди ва худди шу интерьерларда ўтирди; “Медуза” «Москвадаги ўйин-кулги» ҳақидаги унинг сўзларини тезкор топа олмади.
Видео НТВдан ташқари, масалан, “Звезда” телеканалининг телеграм канали (кейинчалик улар у сохта бўлиши мумкинлигини тан олишди) ва Lenta.ru сайти орқали тарқатилган.
Украина “Крокус Сити Холл”даги терактга алоқадорлигини рад этмоқда.
Шарҳлар