ОАВ: Франция миллий йиғилиши бюроси Макроннинг импичменте тўғрисидаги резолюция лойиҳасини маъқуллади

макрон
Фото: МТ

Франция Миллий йиғилиши (парламент қуйи палатаси) бюроси мамлакат президенти Эммануэль Макронга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллади, деб ёзади Parisien газетаси.

Бу ташаббус Макрон парламент сайловларида коалиция муваффақиятга эришганига қарамай, янги ҳукумат таркибидан чап қанот вакилларини чиқариб ташлаганидан кейин пайдо бўлди. Ҳужжат Франция Конституциясининг 68-моддасига мувофиқ тайёрланган бўлиб, президент ўз вазифаларини бузган тақдирда, уни лавозимидан четлатиш имконини беради. Резолюцияни “Янги халқ фронти” блокининг 81 нафар депутати, жумладан “Бўйин эгмаган Франция”нинг 72 нафар вакили, шунингдек, “Яшиллар” партияси ҳамда “Сўл демократлар ва республикачилар” гуруҳининг айрим депутатлари қўллаб-қувватлаган.

Резолюциянинг қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиши керак бўлган Бюро қуйи палатанинг олий коллегиал органи бўлиб, унда 22 аъзодан 12 нафари сўлларни  тақдим этган. Бироқ социалистлар Меланшон ташаббусини қўллаб-қувватлашдан бош тортди, собиқ президент, ҳозир эса депутат Франсуа Олланд, шунингдек, “Яшил”лар етакчиси Марин Тонделье бунга қарши чиқди.

Агар резолюция ушбу босқичдан ўтиб кетса, у 73 депутатдан иборат қонунчилик қўмитаси томонидан маъқулланиши керак, бунда сўллар атиги 24 ўринга эга. Шундан сўнг Миллий ассамблеянинг учдан икки қисми (385 депутат) икки ҳафта ичида ҳужжат учун овоз бериши лозим. Худди шундай тартиб-қоидалар сўллар кўпчиликка эга бўлмаган Сенатда ҳам ўтказилиши керак. Сенат резолюцияни маъқулласа (232 овоз), ҳар икки палата қўшма мажлисда йиғилади ва қарор қабул қилиш учун 925 нафар парламентчидан 617 нафари уни қўллаб-қувватлаши керак. Агар овоз бериш муваффақиятли якунланса, президент дарҳол лавозимидан четлаштирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.