ОАВ: Нижний Новгород шаҳри думасининг спикери Донбассда ушланди

Спикера гордумы Нижнего Новгорода задержали на Донбассе, сообщают СМИ

Нижний Новгород ОАВларининг хабар беришича, шаҳар думасининг спикери, “Единая Россия” аъзоси Олег Лавричёв Россия томонидан аннексия қилинган Донецк области ҳудудида қўлга олинди. Лавричёв россиялик ҳарбийлар учун юк етказиб берган.

“Ъ-Приволжье” нашри манбаларининг таъкидлашича, ҳибсга олишга уюшган гуруҳ томонидан ўта йирик миқёсда ўзлаштириш ёки талон-тарож қилиш айбловлари сабабли амалга оширилган. Бироқ, шаҳар думаси матбуот хизмати Донецкдаги Лавричёв билан алоқа йўқлиги сабабли унинг ҳибсга олингани ҳақида уларда маълумот йўқлигини билдирди.

Спикер сўнгги бор 27 апрель куни боғланиб, Донецкда эканлиги ва гуманитар юк келишини кутаётгани ҳақида хабар берган. Лавричёв «Нижний Новгород кўнгиллилари – 2022» Z -ҳаракатига раҳбарлик қилади, у россиялик ҳарбийлар учун ёрдам йиғади ва етказиб беради. Шунингдек, у Мудофаа вазирлигининг “Ёрдам ва меҳр-мурувват учун” медали билан тақдирланган.

“РБК Нижний Новгород” нашри манбаларидан олинган маълумотларга кўра, Лавричёвнинг ҳибсга олиниши Украинадаги уруш ва унинг волонтёрлик фаолияти билан боғлиқ эмас.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.