,

ОАВ: Украинада 41 мингга яқин Россия аскари ҳалок бўлди

drasler.ru

“Медиазона” ва BBC рус хизмати кўнгиллилар гуруҳи билан ҳамкорликда очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда Украинада ҳалок бўлган 41 700 дан ортиқ россиялик аскарнинг шахсини ошкор қилди. Бу ҳақда BBCга таяниб DW хабар беради. Уларнинг орасида 1100 нафардан ортиқ 20 ёшгача бўлган ёш ҳарбий хизматчи ҳам бор. Ушбу статистика маълумотлари “Вагнер” ХҲК аъзоларини ўз ичига олади, аммо ўзини ўзи эълон қилган “ДНР” ва “ЛНР” бўлинмалари таркибида Россия томонида жанг қилганларни ўз ичига олмайди.

Нашр, шунингдек, 2023 йил апрелида 18 ёшли ўсмирларга ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаш имконини берувчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгач, 2004 йилда туғилган 48 нафар россиялик ва ҳарбий хизматга киришда 18 ёшга тўлмаган беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини таъкидлайди.

11 январь ҳолатига кўра, Россиянинг жанговар йўқотишлари ҳаво-десант қўшинларининг  2377 та хизматчисини, 913 та денгиз пиёдасини, Россия гвардияси махсус кучларининг 537 та хизматчиси, 450 та “ГРУ” махсус бўлинмалари, 206 та ҳарбий учувчи ва 77 та “ФСБ” ва “ФСО” ходимларини ташкил қилди, дея хабар беради DW.

BBC хабарига кўра, сўнгги ойларда Россия қуролли кучлари билан шартнома имзолаган кўнгиллилар орасида ҳалок бўлганлар сони ортган. ХҲК кўнгиллилари ва ёлланганлар ҳозирда барча тасдиқланган Россия қурбонларининг 37 фоизини ташкил қилади. Аниқланганларнинг яна 12 фоизи сафарбар қилинган, жумладан, Украинада 5005 киши, Россия ҳудудида 62 киши ҳалок бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.