Ҳиндистонда Россия армияси учун одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош қилинди

Флаг Индии
Фото: Getty Images

Ҳиндистон махсус хизматлари “одам савдоси бўйича йирик тармоқни фош қилди, унинг иштирокчилари ёш эркакларни алдаб Россияга юборган, у ерда эса улар Украинага қарши урушда қатнашишга мажбурланган, деб ёзади Meduza.

Марказий қидирув бюроси маълумотларига кўра, 35 киши ушбу схема қурбонига айланган. Тергов версияси бўйича, уюшган гуруҳ таркибида фаолият олиб борган шахслар йигитларни ижтимоий тармоқлар орқали топган. Уларга Россияда катта маошли иш таклиф қилган ёки хусусий олий таълим муассасаларига ўқишга киритишни ваъда қилган.

Аммо Россия етиб келганидан кейин Ҳиндистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилган, ўзлари эса ҳарбий тайёргарликка юборилган. “Схема қурбонларига айланган Ҳиндистон фуқаролари тайёргарликдан ўтиб, Россия-Украина низоси зонасининг олд базаларига ўз хоҳишига қарши юборилган”, — дейилади махсус хизматлар баёнотида.

Муассаса аниқлик киритишича, Ҳиндистоннинг еттита шаҳрида 13 та тинтув олиб борилиб, қарийб 5 миллион рупия (60 минг доллар) нақд пул, шунингдек, ноқонуний фаолият ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатлар ва электрон қурилмалар мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати Россиядан мамлакат армияси билан шартномалар тузган ҳинд фуқароларига муддатидан олдин хизматдан бўшашга рухсат беришни сўраган эди. The Hindu нашри маълумотларига кўра, сўнгги бир йил ичида 100 га яқин Ҳиндистон фуқароси Россия армияси билан шартномалар тузган бўлиши мумкин. 20 февраль куни нашр жанговар ҳаракатларда иштирок этишни кўзда тутмаган иш учун рози бўлган камида уч нафар Ҳиндистон фуқароси Россия армияси сафларида жанг қилишга мажбурланган.

Кейинроқ етти нафар Ҳиндистон фуқароси видеомурожаат эълон қилиб, уларни Россия қуролли кучлари томонида туриб Украинадаги урушда жанг қилишга мажбурлашаётганини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.