Одесса яқинига берилган ракета зарбасидан кейин кучли ёнғин содир бўлди
“Одесса INFO” телеграм канали Россия ракеталаридан бири урилган жойда кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар беради. Телеканал маълумотларига кўра, зарба Одесса яқинига берилган, аммо аниқ қаерда ва нимага теккани ҳақида хабар берилмаган.
Область маъмуриятининг раҳбари Олег Кипернинг таъкидлашича, зарбалар оқибатида фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрган.
“Одесса INFO”нинг ёзишича, шаҳар мэри Труханов касалхонага ётқизилган уч нафар ярадордан ташқари, зарба натижасида яна икки киши жароҳат олган, бироқ уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Улашиш:
Шарҳлар