Одессанинг ўққа тутилиши натижасида 20 киши ҳалок бўлди, яна 75 киши яраланди
Россия қўшинлари бир кун аввал Одессани ўққа тутди, ракета ҳужуми натижасида 20 киши ҳалок бўлди, яна 75 киши яраланди, улардан 40 нафари шифохоналарда, деди Одесса области маъмурияти раҳбари Олег Кипер.
Ўққа тутилиши натижасида фуқаролик инфратузилмаси – турар-жой бинолари, хўжалик иншоотлари ва автомобиллар зарар кўрган. Кипернинг қайд этишича, шаҳардаги жойлардан бири иккинчи марта ўққа тутилган, ўшанда у ерда қутқарувчилар ва шифокорлар ишлаган. Натижада фельдшер ва Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходими ҳалок бўлди.
Бугун шаҳарда қурбонлар учун мотам эълон қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар