Олий Рада Дмитрий Кулебанинг истеъфосини кўриб чиқишни кейинга қолдирди
Украина Олий Радаси Дмитрий Кулебанинг ташқи ишлар вазири лавозимидан кетишини тасдиқламади ва бу масалага кейинги йиғилишда қайтишга қарор қилди.
Парламентдаги “Слуга народа” (“Халқ хизматчиси”) фракциясидаги манбага кўра, депутатлар етарлича иштирок этмагани ва зарур ёрдам кўрсатилмагани учун овоз бериш бошқа муддатга қолдирилган.
Шу билан бирга, Рада ҳукуматдаги яна бир нечта кадр ўзгаришини маъқуллади.
Адлия вазири Денис Малюська, саноатнинг стратегик соҳалари масалалари бўйича вазир Александр Камишин, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар вазири Руслан Стрелец ва бош вазирнинг Европа интеграцияси бўйича ўринбосари Ольга Стефанишина ишдан бўшатилди.
Бироқ Бош вазир ўринбосари ва вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири Ирина Верешчукнинг истеъфоси ҳам қўллаб-қувватланмади.
Шарҳлар