Олий суд Борис Надеждиннинг МСКга даъвосини рад этди

Россия Федерацияси Олий суди Надеждиннинг президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш учун имзо тўплаш тартибига эътироз билдирган даъвосини рад этди.

Даъво МСКнинг бир вилоятдан келган йиғувчилар бошқа вилоятларда имзо тўплагани ҳақидаги шикоятлари билан боғлиқ эди. Надеждиннинг таъкидлашича, унинг учун жами 200 мингдан ортиқ одам имзо чеккан, сиёсатчининг штаб эса мақсадли равишда чет элда йиғилган имзоларни топширмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.