Олмаота шаҳрида кузатилган кучли зилзиладан сўнг маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб кўчага ошиқмоқда
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида кузатилган кучли зилзиладан сўнг маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб кўчага ошиқмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари ёзмоқда.
Сейсмик станциялар тармоғи Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра 2024 йил 23 январ Олмаота вақти билан 00:09:02 да зилзила қайд этилган.
Зилзила эпицентри Олмаота шаҳридан 264 км жануби-шарқда Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган.
Зилзила ўчоғининг координаталари – 41,22° шимолий. 1,78° ғарб
Магнитуда: MPV 6.7.
Чуқурлиги 65 км.
Сезувчанлик ҳақида маълумот (МСК-64 шкаласи бўйича): Олмаотада 5 балл, Шымкентда 2 балл.
Улашиш:
Шарҳлар