«Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида ҳаракатланиш учун чекловлар киритилди
Қозоғистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши сабабли мазкур мамлакатнинг олтита вилоятидаги республика аҳамиятига молик йўлларда, жумладан «Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг айрим қисмларида барча турдаги транспортларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
«Казинформ» халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қозоғистоннинг қуйидаги олти вилоятида автомобиллар ҳаракати чекланган:
Абай вилояти — умумий узунлиги 177 километр бўлган «Омск-Майкапшагай» автомобиль йўли, Калбатау- Бугаз қишлоқлари;
Жамбил вилояти — умумий узунлиги 79 километр бўлган «Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобиль йўли, Кенен-Қайнар қишлоқлари. Ҳаракат эски Кордай довони орқали амалга оширилади;
Жетису вилояти — умумий узунлиги 100 километр бўлган «Ушарал-Достик» автомобиль йўли. Кўктума станциясидан — Дўстлик станциясигача;
Кустанай вилояти — Улитау вилоятида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан умумий узунлиги 83 километр бўлган «Жезказган-Петропавловск» автомобиль йўли. Улитау вилояти чегарасидаги Аркалиқ шаҳригача;
Туркистон вилояти – умумий узунлиги 106 километр бўлган «Жиззах-Гагарин-Жетисай-Сариагаш-Жибекжоли» автомобиль йўли – Қизиласкер – Черняевка қишлоқлари. Фақат юк ташиш транспортлари учун.
Улитау вилояти – умумий узунлиги 115 километр бўлган «Жезказган-Петропавловск» автомобиль йўли. Улитау қишлоғидан Кустанай вилояти чегарасигача.
Шарҳлар