“Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида ҳаракатланиш учун чекловлар киритилди

Қозоғистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши сабабли мазкур мамлакатнинг олтита вилоятидаги республика аҳамиятига молик йўлларда, жумладан “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг айрим қисмларида барча турдаги транспортларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

“Казинформ” халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қозоғистоннинг қуйидаги олти вилоятида автомобиллар ҳаракати чекланган:

Абай вилояти — умумий узунлиги 177 километр бўлган “Омск-Майкапшагай” автомобиль йўли, Калбатау- Бугаз қишлоқлари;

Жамбил вилояти — умумий узунлиги 79 километр бўлган “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли, Кенен-Қайнар қишлоқлари. Ҳаракат эски Кордай довони орқали амалга оширилади;

Жетису вилояти — умумий узунлиги 100 километр бўлган “Ушарал-Достик” автомобиль йўли. Кўктума станциясидан — Дўстлик станциясигача;

Кустанай вилояти — Улитау вилоятида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан умумий узунлиги 83 километр бўлган “Жезказган-Петропавловск” автомобиль йўли. Улитау вилояти чегарасидаги Аркалиқ шаҳригача;

Туркистон вилояти – умумий узунлиги 106 километр бўлган “Жиззах-Гагарин-Жетисай-Сариагаш-Жибекжоли” автомобиль йўли – Қизиласкер – Черняевка қишлоқлари. Фақат юк ташиш транспортлари учун.

Улитау вилояти – умумий узунлиги 115 километр бўлган “Жезказган-Петропавловск” автомобиль йўли. Улитау қишлоғидан Кустанай вилояти чегарасигача.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.