Орбан Халқаро жиноий суднинг Нетаньяхуни ҳибсга олишга берган ордерини “беадаблик” деб атади
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Халқаро жиноий суд (ХЖС)нинг Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга берган ордерини кескин қоралади.
Орбан судни сиёсий сабабларга кўра «давом этаётган можарога аралашиш»да айблаб, ХЖС қарорини “беадаблик” ва “хато” деб атади. Бундан ташқари, ҳибсга олиш ордерининг чиқарилиши халқаро қонунларга зид келади ва “оловга ёғ сепади”, дейди Венгрия ҳукуматининг раҳбари.
У Нетаньяхуни Венгрияга таклиф қилишига ва Будапешт буйруқни эътиборсиз қолдиришига ваъда берди. Унга кўра, Нетаньяху Венгрияда “хавфсиз” музокаралар ўтказиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар