Оренбург вилоятидаги сув тошқини оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди
«Муҳим ҳикоялар» (“Важные истории”) нашри сув тошқини туфайли ҳалок бўлган камида 5 кишининг шахсини аниқлади. Улардан тўрт нафари Орскда, бири Оренбург яқинида вафот этган. Бир кун аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Куренков “Орскда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлигини” айтганди. 7 апрель куни, Орскдаги тўғон бузилганидан бир кун ўтиб, маҳаллий ҳокимият 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, бироқ ўлим ва сув тошқини ўртасидаги боғлиқликни истисно қилди.
Айни пайтда Россиянинг бир қатор вилоятларида сув сатҳи критик даражадан ошиб кетди. Шундай қилиб, Тюмен вилоятининг Ишим шаҳрида сувнинг кескин кўтарилиши сабабли шошилинч эвакуация бошланди. Оренбург вилоятидаги Урал дарёсининг сатҳи 9 метрдан ошиб, критик даражадан 23 см юқорига кўтарилган. Қўрғон вилоятидаги Тобол дарёсидаги сув сатҳи тез кўтарилмоқда, “Қўрғон томон катта ҳажмдаги сув оқмоқда”, деди маҳаллий ҳукумат аҳолини эвакуация қилишга чақирди.
Орскдаги Урал дарёсининг сув сатҳи бир суткада 904 см гача тушгани ҳақида аввал ёзган эдик.
Шарҳлар