Теҳрон Исроилга ҳужум қилинган куни ядровий иншоотларини ёпган

Фото: РБК

Эрон ўзининг ядровий иншоотларини Исроилга ҳужум қилинган якшанба куни ёпди, деди Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТE) директори Рафаел Гросси.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Запороже атом электр станциясига бағишланган йиғилиши доирасидаги матбуот анжумани чоғида Рафаел Гроссига Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига жавоб зарбаси бериш эҳтимоли ҳақида савол берилди.

“Биз ҳали ҳам бу имкониятдан хавотирдамиз”, деб жавоб берди МАГАТE раҳбари, АФП иқтибос келтирган ҳолда. “Сизга шуни айта оламанки, Эрондаги инспекторларимиз Эрон ҳукумати томонидан якшанба куни биз ҳар куни текширадиган барча ядровий иншоотлар хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпиқ қолганлиги ҳақида маълум қилишган”, – дея қўшимча қилган у.

Эрон муассасалари душанба куни қайта очилиши кутилган эди, дейди у. “Вазият тўлиқ тинчланмагунча инспекторларнинг қайтишига рухсат бермасликка қарор қилдим”, деб тушунтирди Гросси ва ёпилиш текширув фаолиятига таъсир қилмаганини қўшимча қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.