Россиянинг Орск шаҳридаги тўғон бутунлай вайрон бўлгани айтилмоқда. Уч киши ҳалок бўлган
Россиянинг Орск шаҳридаги тўғон бутунлай вайрон бўлди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Сув автомобил йўлига тошиб чиққан.
Аммо Оренбург вилояти маъмурлари тўғон тўлиқ бузилиб кетмаганини, балки унинг 10 метр келадиган қисми вайрон бўлганини таъкидламоқда.
Тошқиндан кейин шаҳардан уч кишининг жасади топилган. Улардан икки нафари кўчада, учинчиси уй ичида аниқланган.
Сув сатҳи 4 метргача баландликка кўтарилгани айтилмоқда. Уйлар сув остида қолмоқда, одамлар томларга чиқиб, ёрдам кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Орск шаҳрида 5 апрель куни кечқурун кучли тошқин фонида тўғон ёрилиб кетди. Тошқин зонасида 4 мингта уй жойлашган бўлиб, уларда қарийб 11 минг киши яшайди.
Улашиш:
Шарҳлар