Россиянинг Орск шаҳрида тўғон ёрилиши оқибатида қарийб 600 та уй сув остида қолди
Россиянинг Орск шаҳрида 5 апрель куни кечқурун кучли тошқин фонида тўғон ёрилиб кетди. Тошқин зонасида 4 мингта уй жойлашган бўлиб, уларда қарийб 11 минг киши яшайди. “Коммерсантъ” хабар беришича, Старий город митти туманида маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш давом этмоқда. Тўққизта кўчадаги 600 га яқин уй сув остида қолган. 12 та вақтинчалик жойлаштириш пунктларида қарийб 230 киши, шу жумладан 73 нафар бола бор.
Орскнинг асосан хусусий уйлар жойлашган эски қисмига сув оқиб келишда давом этмоқда, дейилади ФВВ хабарида. Воқеа жойида 530 дан ортиқ мутахассис ишламоқда. 125 та техника ва 75 та сузиш воситалари ишлатилмоқда.
Тошқиндан бошқа аҳоли пунктлари ҳам жабрланди. Хусусан, Оренбургда 300 та уй ва 750 та участка сув остида қолган. Бир нечта митти туман ва қишлоқлар хавф ёқасида турибди.
Шарҳлар