Чеченистонда ўта тезкор ва ўта сокин мусиқа тақиқланди

Foto: “Vesti.az”

Чеченистон ҳукумати республикадаги барча мусиқий, воcал ва хореографик асарларнинг янграш тезлигини дақиқасига 80 дан 116 зарбагача бўлган даража билан чеклашга қарор қилди, деб ёзади Meduza Чеченистон Маданият вазирлигига таяниб. Шу тариқа тез ва секин ўйнайдиган мусиқалар тақиқ остига тушди.

Чеченистон маданият вазири Муса Дадаев 5 апрель куни бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисда маълум қилишича, бу масала бўйича республика раҳбари Рамзан Қодиров билан келишилган ҳолда “узил-кесил қарор” қабул қилинган.

Қодировнинг топшириғига биноан Чеченистон Маданият вазирлиги мусиқий, вокал ва хореографик асарлар “чечен менталитети ва мусиқий ритмига” қанчалик мос келишини текширади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.