Орскдаги баҳорги сув тошқини қурбонлари сони қарийб 100 кишини ташкил қилди

Фото: Мария Лисицына / РБК

8 апрель, душанба куни эрталаб Орскда ҳалок бўлганлар сони 96 кишини ташкил қилди. 30 нафаргача одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Россия ОАВ Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбаларга таяниб ёзмоқда.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлигидаги манбалар қуйидагиларни таъкидлаяпти: Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Орскда хусусий мулкни талон-тарож қилувчилар пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун Россия ОАВдан хафа.

“Талончилар бор, лекин ҳаммаси сиз айтгандек қўрқинчли эмас. Умуман олганда, фожиа кўламини инобатга олган ҳолда, биз табиий офат зонасида қонун ва тартибни муҳофаза қилиш борасида ҳаммаси яхши, деб ҳисоблаймиз”, — дея таъна қилган вазирликдаги манба Россия ОАВга.

«Биз вазият ёмонроқ эканлигини таъкидлаймиз; биз Орск ва умуман Оренбург областида ваҳима қўзғатмаслик учун атайлаб ҳамма маълумотларни ошкор қилмаяпмиз. Шу билан бирга, Владимир Путин чоралар кўришига ва Колокольцевни вазиятни тузатишга мажбур қилишига, деб умид қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.