Орскдаги тўғоннинг ўпирилиши уни сақлаш бўйича ўз вақтида кўрилмаган чоралар сабабли юз берди

Прорыв дамбы в Орске произошел из-за несвоевременно принятых мер по ее содержанию
Источник: rbc.ru

Орскдаги тўғон уни сақлаш бўйича ўз вақтида кўрилмагани чоралар сабабли шикастланган. Бу ҳақда шанба куни вилоят прокуратураси хабар берди.

“Гидротехника иншоотини тегишли техник ҳолатда сақлаш бўйича ўз вақтида кўрилмаган чора-тадбирлар туфайли тўғон 2024 йил 5 апрель куни ўпирилди”, — дейилади назорат қилувчи идоранинг хабарида.

Унга кўра, тузилма 2010 йилда фойдаланишга топширилган. ““Гостехнадзор” органлари аввал тўғонни сақлашда қоидабузарликларни аниқлаган ва шунинг учун ваколатли органга кўрсатмалар юборилган”, — дейилади бошқарма маълумотида.

Хусусан, жорий йилнинг март ойида прокуратура Орск раҳбарининг биринчи ўринбосарига “аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш” юборди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.