Пентагон раҳбари Ллойд Остин биринчи марта Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан телефон орқали суҳбатлашди
Пентагон раҳбари Ллойд Остин Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан телефон орқали суҳбатлашди, деб ёзади Meduza Америка ҳарбий идорасига таяниб.
Суҳбат чоғида Остин Россия ва Украина ўртасидаги уруш шароитида ҳарбий идоралар ўртасидаги коммуникация каналларини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.
Пентагон вакили эслатишича, сўнгги марта Остин Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари билан 2023 йил мартида мулоқот қилган, ўшанда бу лавозимни Сергей Шойгу эгаллаб турган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги Белоусов ва Остин ўртасидаги телефон суҳбати Америка томони ташаббуси билан бўлиб ўтганини тасдиқлади. Мудофаа вазирлари “Украина атрофидаги вазият борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашди”, дейилади хабарда. Шунингдек, Белоусов Америка Украина қуролли кучларига қурол-яроғ етказишда давом этиши вазиятни янада кескинлаштириши хавфи ҳақида гапирган.
Шарҳлар