Остона аэропорти тунги рейсларни қабул қилмайди ва парвозга чиқармайди
Учиш-қўниш йўлаги капитал таъмирланиши муносабати билан Остона аэропорти тунги рейсларни қабул қилмайди ва парвозларни амалга оширишга рухсат бермайди. Капитал таъмирлаш 2024 йилнинг 1 майидан 24 декабрига қадар тунги вақтда амалга оширилади, деб хабар қилди Қозоғистон Авиация маъмурияти.
Парвозлар жадвалидаги мумкин бўлган ўзгаришлар туфайли йўловчиларга авиакомпания маълумотлари хизматлари, иловалар ва аэропорт хизматларида парвоз ҳолатини текширишни тавсия қилган.
Улашиш:
Шарҳлар