Отишма натижасида Словакия бош вазири яраланди
Словакия бош вазири Роберт Фицо чоршанба куни отишма билан кечган воқеа натижасида яраланди, дея хабар беради Associated Press.
Отишма Братиславадан 150 километр узоқликдаги Гандлова шаҳрида, Фицо ўз тарафдорлари билан учрашаётган бино олдида содир бўлган. Гумондор қўлга олинган.
Агентлик маълумотларига кўра, Фицо касалхонага юборилган.
Ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар