Озарбайжон ЕКПА ташкилотига қайтмоқда – ОАВ

Фото: PACE

Европа Кенгаши Вазирлар кенгашининг қарори билан Озарбайжон Европа кенгаши парламент ассамблеясига (ЕКПА) қайтади, дея хабар беради Alpha News ушбу ташкилотдаги манбасига таяниб.

ЕКПА ташкилотининг 24 январдаги қарори билан Озарбайжон делегацияси бир йилга Европа тузилмасидан чиқарилганди. Бу қарорни 76 нафар ёқлаб чиқди, унга 10 нафари қарши, 4 нафари бетараф овоз берди.

Ўшанда Туркия делегациясининг 9 нафар аъзоси ва Албаниядан бир депутат бу қарорга қарши чиққан эди. Шундай қилиб, ЕКПА Озарбайжонни мунтазам равишда Европа Кенгашининг асосий талабларини бажармагани учун жазолаганди.

Эслатиб ўтамиз, ЕКПА Озарбайжон делегациясининг ташкилотдаги ваколатларини 2024 йил январида Европа Кенгашининг фундаментал талабларига мунтазам равишда риоя этмагани учун музлатиб қўйган эди. Асосий сабаблар қаторида сиёсий маҳбусларнинг борлиги, Тоғли Қорабоғ аҳолисининг шафқатсизларча чиқариб юборилгани, ЕКПА маърузачилари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш ҳолатлари, шунингдек, 7 февралда мамлакатда ўтказиладиган навбатдан ташқари президентлик сайловларига ташкилот кузатувчилари таклиф қилинмагани ҳам бор.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.